31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,9 °C

Саломатлик
7 Мая  2020 3855

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 679 бемордан 11 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: 

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекциясига чалинган 2266 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 6 май куни 76 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1577 нафар, яъни 70 фоиздан ортиқ бемор вирусдан фориғ бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 679 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. 

Президентимиз томонидан ўтказилган селектр йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ, Республика махсус комиссияси томонидан маъмурий ҳудудлар тоифаларга, яъни “яшил”, “сариқ”, “қизил” ҳудудларга бўлиб чиқилди. Унда касаллик қайд этилиши, касалликка чалинган беморлар мавжудлиги ёки касаллик қайд этиб турилганлиги эътиборга олинди. “Яшил” ҳудудлар ҳозирги пайтга келиб, касалликка чалинган беморлари йўқ ёки мавжуд беморлари тўлиқ даволаниб, реабилитацияга ўтказилган ҳудудлардир. Касаллик 14 кун давомида қайд этилмаётган, лекин бир пайтни ўзида ҳали даволаниш курсини давом эттираётган беморлари мавжуд ҳудудлар “сариқ”, касаллик қайд этиб турилган ҳудудлар эса “қизил” ҳудудлар деб баҳоланди. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech