18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Ҳарбий
16 Авг  2019 204

Ўзбекистонлик алпинистлар Эльбрусни забт этди

“Эльбрус ҳалқаси” халқаро мусобақасида бешта давлатнинг ҳарбий хизматчилари ўта мураккаб тоғ шароитида ва чидаб бўлмас босим остида ҳаракатланди. Кабардин-Болқордаги Эльбрус чўққисига амалга оширилган марш эса ҳақиқий ҳарбий алпинистлар нимага қодир эканлигини кўрсатиб берди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.

Беллашув аввалида иштирокчилар икки кун Эльбрусни қуйидаги йўналишлар бўйича пиёда забт этиш билан шуғулланди.

Махсус вазифаларни бажариш чоғида ҳарбий хизматчилар “Азау — Приют-11” йўналиши бўйича қурол-аслаҳа ёрдамида марш юришни амалга оширди.
Таъкидлаш керакки, “Эльбрус ҳалқаси — 2019” халқаро танловининг финал босқичида Ўзбекистон жамоаси биринчи бўлиб Эльбрусни забт этди. Бунинг учун жамоамизга 4 дақиқаю 25 сония керак бўлди.

Мусобақада Россия, Ҳиндистон, Марокаш, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари ўзаро беллашди. 

Якуний натижаларга кўра, Россия биринчи ўринга (12 848 балл) муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўрин Ўзбекистон (12 041 балл) жамоасига насиб этди. Кучли учликдан Қозоғистон ҳарбий хизматчилари жой олди (11 672 балл).

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech