15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Ҳарбий
14 Авг  2019 576

Ўзбекистонлик миномётчилар халқаро танловни бронза медали билан якунлади

Қозоғистоннинг “Отар” базаси полигонида миномётчилар ўртасида ўтказилган “Артиллерия олови усталари” халқаро танловининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон фахрли учинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Энг яхши натижани эса мезбон — Қозоғистон жамоаси кўрсатган бўлса, иккинчи ўрин Россияга насиб этди.

Ўзбекистонлик миномётчилар 1- ва 2-босқичлардаги натижаларига кўра, Озарбайжон ва Беларусь жамоалари билан бир қаторда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритган эди.

Сўнгги “Эстафета” босқичида эса Қозоғистон ва Россия жамоалари биринчи ва иккинчи ўринда бўлиб олди. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар эса кучли учликка киришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, кеча, 13 август куни Москва вилоятидаги “Алабино” полигонида Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасининг иккинчи дивизионидаги ярим финал баҳсларида ажойиб натижа кўрсатиб, финалга йўл олди. Ўзбекистонлик танкчилар 24 та имкониятдан 10 та нишонни яксон қилди.

Жорий йилда илк бор иштирок этган ўзбекистонлик танкчилар иккинчи дивизионнинг 15 август куни бўлиб ўтадиган финал баҳсларида биринчилик учун курашади. Биринчи дивизион ғолиблари эса 17 август “АрМИ—2019” халқаро армия ўйинларининг ёпилиш кунида аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech