16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Кейинги авлод
9 Июн  2019 798

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро олимпиада ғолиби бўлди

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонлик “Wunderkind Study” мактабининг 5-синф ўқувчиси Рустам Муҳаммаджонов “HIPPO” халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги.

 

Мазкур танловда жами 40 та давлатдан 36 мингта иштирокчи ўз билимини синаб кўрди. Шундан 32 та давлат финал босқичида Италияда инглиз тили фанидан беллашди.

Эътиборлиси, мазкур халқаро олимпиадада Ўзбекистон мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам иқтидорларини намоён этди. Уч босқичда ўтказилган танловда мамлакатимиздан икки нафар ўқувчи муваффақиятли қатнашиб, яна бир бор юртимиз номини дунёга танитди.

Жумладан, Рустам Муҳаммаджонов энг юқори 101 балл билан 1-ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик ғолибга Американинг Mizzou Academy мактабида 2 ҳафталик бепул таълим олиш имконияти ҳамда халқаро инглиз тили ташкилотлари Pearson, IESOL томонидан сертификатлар топширилди.

Шунингдек, “Lider Taʼlim” мактабининг 6-синф ўқувчиси Рамиз Зоҳрабов 85 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech