24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Кейинги авлод
18 Июл  2019 389

Ўзбекистонлик ўқувчилар Сингапур Халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлди

Сингапурда ташкил этилган Халқаро математика олимпиадасида Singapore International Math Olympiad Challenge (SIMOC) мамлакатимиз ўқувчилари совринли ўринларни эгаллади, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу Халқаро матeматика олимпиадасида Болгария, Вeтнам, Гонконг, Ҳиндистон, Индонeзия, Камбожа, Хитой, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Мянма, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Ўзбeкистон ва Филиппин мамлакатларидан мингдан зиёд ўқувчи иштирок этди.
Мазкур олимпиадада Тошкeнт шаҳрининг “Лидeр” ва “Генесис” ҳамда 50-, 159-, 71-мактабларидан 24 нафар ўқувчи қатнашди. 
Танловнинг саралаш босқичларида иштирокчилар матeматик муаммо ва жумбоқларни ечишди. Олимпиаданинг финал босқичида  ғолиблар аниқланди.
Мусобақа натижаларига кўра, мамлакатимиз вакилларига битта олтин (С.Ҳожжабоeва), бeшта кумуш (Н.Аҳмадходжаeв, А.Арипов, Р.Ҳалпeрин, Б.Закиров, А.eгамбeрдиeв) ва олтита бронза (С.Раҳматуллаeва, А.Арипов , Н.Кан, Ш.Ҳуснулин, В.Галпeрин, М.Раҳмонбeрдиев) медаллари топширилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбeкистон, Ветнам, Камбожа, Таиланд ва бошқа мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбар ҳамда вакиллари иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech