15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Мамлакатимизда
5 Ноя  2019 333

Ўзбекистонлик ректор глобал конфедерация ижро қўмитасига аъзо бўлди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори Ўктам Умурзоқов Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар бўйича олий ўқув юртлари ассоциациялари Глобал конфедерацияси (GCHERA) Ижро қўмитасига аъзо сифатида қабул қилинди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати. 

Бу бўйича қарор шу йилнинг 28 октябрь куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган GCHERA Бош ассамблеясида қабул қилинди.

Институт ректори бошчилигидаги делегация Хитойга сафари давомида ХХРнинг Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети билан музокара ўтказди ҳамда ТИҚХММИ ўқув хўжалиги қошида Хитой-Ўзбек Сув тежовчи қишлоқ хўжалиги илмий технологик паркини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Ушбу илмий технологик парк Ўрта Осиёда Хитой-Ўзбек ҳамкорлигининг илк модели бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологиялари, инновация ҳамда ишланмаларни татбиқ этиш бўйича муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, институт ректори Ўктам Умурзоқов CASCADE ижрочи котиби, Алим Пўлатов ва SuperMap Software вице-президенти Ду Чинге хоним иштирокида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик ўзбекистонлик талабаларга Ўрта Осиёда SuperMap дастурларининг лицензияланган туридан биринчилардан бўлиб фойдаланиш ҳамда улар ёрдамида ўз малакаларини ошириш имконини беради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech