17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Кейинги авлод
15 Фев  2019 5854

Ўзбекистонлик талабалар иккинчи бор халқаро даражада тан олинди

Тошкент давлат стоматология институти ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган А. И. Евдокимова номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология университети томонидан Бутун Россия стоматолог талабалар олимпиадасида мунтазам иштирок этиб келади.

2017 йилда ўтказилган олимпиадада 50 га яқин олий ўқув юртлари орасида Тошкент давлат стоматология институти талабалари чемпион бўлишган эди.

Жорий йилги олимпиадада ҳам МДҲ давлатларининг 45 дан ортиқ олий ўқув юртлари талабалари иштирок этди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Бу сафар ҳам ўзбекистонлик талабалар билим ва маҳоратларини яхши намойиш этишди. Институтнинг 5-курс талабаси Сардор Хайтметов олимпиаданинг мутлақ ғолиби бўлган бўлса, Фарруҳ Мингбоев ва Бобуржон Ҳамидов иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Шу тариқа Тошкент давлат стоматология институти ўтган уч йил ичида стоматология соҳасида мутахассисларни тайёрлашда иккинчи бор халқаро даражада тан олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech