26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Туризм
4 Фев  2019 755

Ўзбекистонни жаҳонга танитишнинг антиқа усули

«Буюк Келажак» эксперти, Оттавадаги World Culture Open ташқи алоқалар ва ҳамкорлик бўлими директори, маданий ва оммавий санъат (паблик-арт) лойиҳалари продюсери ва “I am from Uzbekistan (Мен Ўзбекистонданман)” муаллифи Ксения Цой хорижликларга ўз юрти ҳақида қандай сўзлаб бериш йўлини ўйлаб топди.

Ксения Цой ўз ҳикоясига тагсўзлар ёзилган ажойиб суратларни илова қилган ҳолда қизиқарли бир услубни қўллаган. Мазкур ғояни амалга оширишга хорижликларнинг Ўзбекистон ҳақида доимий сўровлари туртки бўлди. Муаллиф al.fergani тахаллуси остида юртимизнинг урф-одатларини афсоналар билан бойитган ҳолда сўзлаган. Хусусан, у Бухорони Насриддин Афанди, Самарқандни эса «Минг бир кеча» эртаги қаҳрамони Шаҳризода билан боғлайди. Бунда улуғ олим ал-Хоразмий ҳам ёдга олинган.

Ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ҳақида сўз юритар экан, К.Цой таклиф этилган бир пиёла чойни рад этмасликни тавсия қилади. «Ўзбекистонда бўлганингизда, албатта у ернинг нонидан тотиб кўришни унутманг, зеро, бу нонларни бошқа ҳеч бир пишириқлар билан тенглаштириб бўлмайди», деб маслаҳат беради муаллиф.

Шунингдек, муаллиф ҳазилга йўйиб, Ўзбекистон аҳолиси қонининг 95 фоизини тарвуз суви ташкил этади, деб айтган. У бу билан мамлакатдаги меваю сабвазотлардан ташқари, албатта тарвузга ҳам бефарқ бўлмасликларига шама қилган. К.Цой ушбу меванинг ўзига хос таъмини ҳудуднинг жойлашуви ва об-ҳаво шароити билан боғлаган.

Муаллифнинг ваъда беришича, келажакда ушбу ноодатий лойиҳадан атласнинг турлари, дўппилар, Наврўз байрами ва мамлакатнинг бошқа фарқланиб турувчи жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech