18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Мамлакатимизда
11 Мар  2019 1206

“Ўзбеккўмир” АЖнинг 45 фоиз акциялари Россия компанияси ишончли бошқарувига берилади

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4234, 07.03.2019 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, “ПрогрессГорТех” МЧЖ (Россия Федерацияси) шўъба хўжалик жамияти-ишончли бошқарувчи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖнинг “Ўзбеккўмир”АЖ устав капиталидаги 45 % акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар беради.

Шунингдек қарор билан, “Ўзбеккўмир”АЖга истисно тариқасида, акцияларни ишончли бошқарувга топширилишига қадар, “ПрогрессГорТех” МЧЖ билан келишган ҳолда тегишли равишда экспертизадан ўтказилган кон-транспорт ва ёрдамчи техника, технологик ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Эндиликда, кўмирлар нархи операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech