27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,7 °C

Мамлакатимизда
29 Мар  2020 446

Озиқ-овқат танқислиги бўлмайди

Маълумки, 30 мартдан Тошкент шаҳрига фақат махсус рухсатномага эга машиналар кириб чиқиши ва ҳарактланишига рухсат берилди.

Аммо бу шаҳримизга озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилмайди дегани эмас.

Бугун шаҳримизнинг кўплаб бозорлари ва дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига навбат кузатилди. Бу эса карантин талабларига зиддир.

Шу сабаб аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор ва дўконлар бундай маҳсулотлар билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, хабарда фақат заруратга кўра кўчага чиқиш, одамлар билан оралиқ масофани сақлаш, санитария-гигиена талабларига риоя этиш ва бу билан инсон ўзининг ҳамда яқинларининг саломатлигини асраши эслатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech