23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Долзарб
31 Дек  2018 1038

Қозоғистон 2019 йил февралидан Қирғизистонга бензин экспорт қилмоқчи

Қозоғистон 2019 йил февралидан Қирғизистонга бензин экспорт қилишни бошлаши мумкин. Ҳозир икки мамлакат вакиллари зарур ҳужжатлар борасида келишувнинг сўнгги босқичида турибди, дея хабар тарқатди ЎзА Zakon.kz маълумотларига асосланиб.

Хабарда келтирилишича, “Биз ўтган ҳафта қирғиз томонидан жавоб олдик, у ерда масъул қўмита раҳбари тайинланган, икки томонлама музокаралар олиб бордик ва эришилган версияни давлат идораларига юбордик. Янги йилгача барча ишларни амалга оширсак, январь ойининг биринчи ярмида Қирғизистон билан тегишли битимни имзолаймиз, деган умиддаман. Бу дегани февраль ойида, биринчи навбатда бензин экспорт қилиш имкониятига эга бўлишимизни англатади”, – дея таъкидлаган Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Қанат Бозумбаев.

Қозоғистон ҳозирча дизель ёқилғини экспорт қилиш ниятида эмас. Бунинг учун эса, аввалига вазирлик мамлакатдаги ёқилғи эҳтиёжини ўрганиши, қўшни давлатга “яширин” ёқилғи ўтказилишини тўхтатиши керак бўлади.

 “Бизнинг фикримизча, талаб қондирилиши борасидаги имкониятларимиз 120 фоизни ташкил қилади, аммо биз ҳамма нарсани ҳисоб-китоб қиляпмиз. Шу сабабли дизел ёқилғи масаласида Молия вазирлиги билан биргаликда бошқа қарор қабул қиламиз. Биз чегараларга постлар қўямиз, бу постлар экспортдан аввал назоратни кучайтиради. Мен ўз қарорим билан дизел ёқилғиларини автомобиль транспортида олиб чиқилишини тақиқлайман”, – дея қўшимча қилди Бозумбаев. 

Учта йирик нефтни қайта ишловчи завод модернизация қилинганидан сўнг Қозоғистонда ортиқча ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари пайдо бўлди, республика ортиқча маҳсулотларни хорижга экспорт қилмоқчи. Ҳозирча Қирғизистонга биргина Россия ёқилғи етказиб беради. Қирғизистон ҳар йили 1 миллион тонна ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини ишлатади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech