23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Хавфсизлик
20 Апр  2019 964

Қозоғистонда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан ФВВ “Тезкор рақамлари” очилди

Қозоғистон Республикаси ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитасидан олинган маълумотга кўра 2019 йил 20 апрел куни соат 05:09 да Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” автомобил йўлининг 181 километрида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Олинган маълумотга кўра автобус салонида 47 нафар йўловчи бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Республикси фуқаролари ҳам бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 11 нафар одам вафот этган, шундан 8 нафари воқеа жойида, 3 нафари эса шифохонада вафот этишган. Вафот этганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикси фуқаролари эканлиги аниқланди. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон фавқулодда вазиятлар идоралари ҳамкорликда тегишли ишларни амалга оширишмоқда.

Вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Абдухаликов  У.  1993 й.т.

Калмуратов А.  1988  й.т.   

Эрмекбаева Д.  1972 й.т.

Жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари:

Олжабаев  А.  1994 й.т.

Хайтбаев  О. 1985 й.т.

Абдусатиров  З. 1999 й.т.

Жуманиязов  М.  1996 й.т.

Ахметова Р. 1994 й.т.

Матывжанов О. 1985 й.т.

Сейтмурат Д. 1987 й.т.

Хайдаров С. 1994 й.т.

Илясов М. 1974 й.т.

Исмиддинов А. 1997 й.т.

Мамбетов Н 1971 г. р

Жапаров СҲ. 1984 й.т.

Мукумжонов С. 1999 й.т.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари”      (+998 78) 147-10-50.

Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг “Тезкор рақамлари” +77262999054

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech