24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Саноат
13 Мар  2020 1069

“Ўзстандарт” агентлигида халқаро экспертлар иштирокида семинар-трейнинг ўтказилди

“Ўзстандарт” агентлигида Германиянинг “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Германия Федерал физика-техник институти (PTB) ҳудудий лойиҳасининг координатори Оливер Диттхардт, сифат инфратузилмаси ва метрология умумий масалалари бўйича халқаро эксперт Клеменс Санетра ва Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Йован Йекич иштирокида семинар-трейнинг бўлиб ўтди.

Семинар трейнингда стандартлаштириш ва техник жихатдан тартибга солиш соҳаларида Европа тажрибаси, Жахон Савдо Ташкилотига киришда мувофиқликни баҳолаш, стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларининг ўрни ва вазифаларига оид долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Халқаро экспертлар томонидан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларининг масъул мутахассислари халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, жаҳон савдо ва иқтисодий интеграцияси жараёнларида миллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар талабларини мукаммал билишлари, уларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнида ушбу талабларни амалиётда тўғри қўллаш ва унга риоя қилишлари зарурлиги тушинтириб ўтилди.

Тадбир давомида семинар иштирокчилари долзарб мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech