27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

IT-хабарлар
29 Дек  2018 1875

«UZ» доменининг 2018 йилги кўрсаткичлари маълум қилинди

Якунига етаётган йилда Uzмиллий доменининг ўсиш кўрсаткичи 24,1 фоизга тенг бўлди. Бу 12 524 домен номлари дегани.

Улардан 23 482 таси рўйхатдан ўтказилган ва 10 959 домен ўчирилган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати. Йил охирига келиб «UZ»даги фаол доменларнинг умумий сони 65 мингдан зиёд домен номларини ташкил этди. Ўн йил ичида ушбу рақам 7595 тага ўсган.

Эслатиб ўтамиз, юқори даражадаги «UZ» домени 1995 йил 29 апрелда рўйхатга олинган, 2003 йилнинг март ойида ICANN Халқаро ташкилоти уни «UZINFOCOM» маркази ихтиёрига берган. 2018 йилда «UZINFOCOM ягона интегратори» МЧЖнинг домен номларини рўйхатга олувчи сифатидаги фаолияти тугатилиши ҳақидаги қарорга келинган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech