15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Воқеа-ҳодисалар
30 Июл  2019 645

Минскда Алишер Навоийнинг ҳайкали очилди

Минск шаҳрининг Свердлов кўчасидаги хиёбнда ўзбек мутафаккири Алишер Навоийнинг ёдгорлик-бюсти ўрнатилди.

Очилиш маросими Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудларининг Биринчи форуми доирасида бўлиб ўтди, дея хабар беради БЕЛТА мухбири.

Унда Беларусь Республикаси Кенгаши Миллий йиғини раиси ўринбосари Марианна Шчёткина, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Александр Крепаклар иштирок этди.

«Атоқли ўзбек шоири, мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали очилиши - ёрқин ва тантанали тадбирдир. У нафақат шоир, балки буюк инсонпарвар ҳам эди. Бу бутун инсониятнинг мероси, дея ишонч билан айтиш мумкин», – деди Марианна Шчёткина.

Содиқ Сафоев қардош Беларусь пойтахтида ўзбек халқининг буюк ўғлига ёдгорлик очилишида иштирок этиш шарафига муяссар бўлганидан ғоят мамнун эканини таъкидлади. Буюк аждодимиз хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун Ўзбекистон халқи номидан у Беларусь Президенти, Минск шаҳар ҳокимлиги ва жамоатчилигига самимий миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Беларусни вақт синовидан ўтган ишончли ҳамкори, ташқи сиёсатнинг асосий устувор йўналишларидан бири, деб ҳисоблайди, Навоий ҳайкалининг очилиши эса икки халқ ўртасидаги ана шу алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётгани тасдиғидир.

Ёдгорлик ёш ҳайкалтарош Максим Макаревичнинг эскиз лойиҳаси бўйича яратилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech