26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Халқаро ҳамкорлик
19 Мая  2020 334

Пандемия таъсирини юмшатиш мақсадида

Халқаро валюта жамғармаси Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига 375 миллион доллар эквивалентидаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилишини маъқуллади.

2020 йил 18 майда Халқаро валюта жамғармасининг (кейинги ўринларда – ХВЖ) Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига Коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирларини юмшатиш мақсадида 375 миллион доллар эквивалентидаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши маъқулланди.

Маълумот учун: Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йиллик муддат билан (5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) 125 миллион долларга тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси (Rapid Credit Facility) ва 5 йиллик муддат билан (3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда) фоиз ставкаси йиллик 1,05 фоизга тенг бўлган 250 миллион доллар миқдоридаги тезкор молиялаштириш инструментини (Rapid Financing Instrument) олади.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши кураш жамғармасига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Анъанага кўра, ХВЖ қарзларни тақдим этиш жараёнида давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарларини ҳамда мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолатни таҳлил қилади. ХВЖ томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича юқори салоҳиятни сақлаб қолмоқда. ХВЖ ҳисоботида сўнгги 3 йилда республикада олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича ютуқлари алоҳида таъкидланган, деб хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech