30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Долзарб
16 Мая  2020 328

Пандемия тугамади

Дунё мамлакатлари коронавирусга қарши ўз шароитидан келиб чиқиб муносабат билдиряпти.

«Пандемия тугамади»: ЖССТ Европада ҳукуматларни иккинчи тўлқин эҳтимолига тайёрланишга чақирмоқда. ЕИ мамлакатлари изоляция тадбирларини енгиллаштираётган бўлса-да, ҳозир “байрам қилиш эмас, айни ҳушёрлик ва тайёрланиш вақти”, деб хабар беради The Telegraph ахборот манбаи.

Россия Федерациясида агар сиз бошқа одамлар билан битта ўрамдаги ёки идишдан тановул қилсангиз, COVID-19 дан зарарланиш хавфи юқори эканини маълум қилишди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай жисм юзасига, шунингдек, жамоат жойлардаги буюмларга қўл теккизишдан максимал даражада сақланиш керак, деб огоҳлантиради РИА Новости.

Guardian ахборот манбаи тарқатган хабарга кўра, АҚШ вакиллар палатаси жума куни коронавирусга қарши кураш учун қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш ва пандемияни тўхтатиш чора-тадбирлари сабаб заифлашган иқтисодиётни кучайтириш мақсадида 3 триллион доллар ажратиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлаган.

Туркиянинг 15 вилоятида комендантлик соати кучга кирди ва у 19 майга қадар давом этади. Шунингдек, яқин дам олиш кунларида Туркияда клиникалар, дорихоналар, кондитерлик ва жамият учун муҳим бўлган бошқа корхоналар ишга тушади, деб хабар беради Daily Sabah.

Озарбайжонда карантин режими енгиллаштирилади, СМС рухсатномалар бекор қилинади, кафе, ресторан, боғ, дам олиш марказлари фаолияти тикланади, деб хабар беради Vesti.az ахборот манбаи.

El Pais ахборот манбасида хабар беришича, Испания ҳукумати Мадрид ва Барселонада комендантлик соатини яна бир ҳафтага узайтирди. Бироқ бу Толедо, Валенсия, Гренада ва Малага каби бошқа Испания шаҳарларида 18 майдан кучга кирадиган карантин тадбирларини енгиллаштиришга таъсир кўрсатмайди.

Италияда 3 июндан бошлаб мамлакатга кириш ва чиқишга рухсат берилади. Ҳукумат, шунингдек, шу кундан бошлаб мамлакат ичида эркин ҳаракатланишга ҳам рухсат беради, деб хабар беради Reuters.

New York Timesнинг хабар беришича, Австрия ҳукумати аста-секин театр ва кинотеатрларни очишни режалаштирмоқда. Икки ҳафтадан сўнг мамлакатда 100 нафар томошабингача, 1 августдан эса 1 000 кишигача бўлган маданий тадбирларни ўтказишга рухсат берилади.

Бразилияда коронавирусдан вафот этиш бўйича энг юқори кунлик кўрсаткич қайд этилди. Мамлакат энг кўп ўлим Лотин Америкасида кузатилганини ва қурбонлар сони бўйича дунёда олтинчи ўринда эканлигини маълум қилди. Шу кунларда бир ой ичида иккинчи соғлиқни сақлаш вазири истеъфога чиқди, деб хабар беради BBC.

Аргентина олимлари коронавирусга тест ишлаб чиқишди, деб хабар беради РИА Новости. Тест натижаси икки соатдан камроқ вақтда аниқ бўлади экан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech