03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,4 °C

Молия
16 Апр  2020 3173

Пандемиянинг олдини олиш чоралари

Жорий йил май ойидан пенсия ва нафақаларнинг тўлиқл пластик карталарга ўтказилиши назарда тутиляпти.

Республика махсус комиссияси томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинди, деб хабар беради koronavirus info.

Мазкур қарорни қабул қилишдан асосий мақсад — пенсионер ва нафақа олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш.

Тиббиёт ходимларининг хулосаларига асосан, ушбу касаллик ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда оирроқ кечади.

Нақд пул орқали муомала қилиш — вирус тарқалишига олиб келувчи омиллардан ҳисобланади, чунки нақд пулда коронавирус қўзғатувчи қатор бактерия ва номаълум инфекциялар мавжуд бўлиб, улар узоқ муддат (4-5 кун давомида) сақланиб қолади.

Ҳозирги кунда республикада жами пенсия ва нафақа олувчилар сони — 3 миллион 734 минг 237 нафарни ташкил этади. Пенсия ва нафақа тарқатиш учун эса АТ «Халқ банки»нинг 4 минг 355 нафар ходими, 600 дан ортиқ автотранспорт ҳайдовчилари ҳамда Марказий банк Инкассация хизматининг 1 000 дан ортиқ ходими жалб этилган. Ушбу жараёнга ички ишлар идораларининг 1 090 нафар ходими ҳам бириктирилган.

Нақд пул шаклида пенсия ва нафақаларни олиш ва тарқатиш жараёнида қарийб 4 миллион одамнинг ўзаро мулоқоти республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши хавф-хатарини кескин ошириб юборади.

Юқоридагиларга асосан, Махсус комиссиянинг қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди ҳамда пенсионер ва нафақахўрларнинг ҳуқуқларини бузишга эмас, балки уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган чора ҳисобланади. Бундан ташқари, комиссия қарорида пенсия ва нафақаларни пластик карталар орқали бериш республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амал қилиши ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидаги савдо нуқталарини тўлиқ тўлов терминаллари ва нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан таъминланиши назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech