24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Агросектор
25 Апр  2019 646

Паррандачиликни ривожлантиришда Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда

“Паррандасаноат” уюшмаси томонидан Жанубий Кореянинг “Detox King Co. Ltd.” компанияси билан ҳамкорликда “Антибиотикларнинг ўрнини босувчи юқори функционал минерал озуқа қўшимчалари” ҳамда “Парранда етиштиришда илғор технологиялар” мавзуларида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда томонлар республикамизда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида яратилган қулай шароитлар, ишлаб чиқилган дастурлар аҳамияти, инвесторлар учун кўзда тутилган имтиёзлар хусусида фикр юритди.

Муҳокамалар чоғида маҳаллий тадбиркорлар кореялик мутахассислар билан сифатли парранда маҳсулотларини ишлаб чиқаришда антибиотикларнинг ўрнини босувчи юқори функционал минерал озуқа қўшимчалар, паррандачилик маҳсулотларининг биологик ва экологик хавфсизлигини таъминлаш, парранда етиштиришда илғор технологиялар каби мавзуларда тажриба алмашишди.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда рақобатбардош парранда маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмол бозорини барқарор ва мақбул нархларда ана шундай озиқ-овқат тури билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, тармоқ корхоналари учун қатор имтиёзлар тақдим этилди, масъул ташкилот ва муассасалар фаолиятида самарали механизм яратилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан  паррандачилик корхоналари учун 2021 йил 1 ноябрга қадар импорт қилинаётган озуқа компонентлари, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар божхона тўловларидан озод этилган. Бундан ташқари, ҳужжатда ишлаб чиқаришнинг муносиб амалиёти (GMP – Good Manufacturing Practice) сертификатларига эга бўлган паррандалар учун чет эл вакцина ва биопрепаратлари қўшимча мувофиқлик сертификатларисиз тан олиниши белгилаб қўйилган.

Семинарда хорижий мутахассислар соҳани ривожлантириш йўлидаги ана шу жиҳатларни ҳам юқори баҳолади. Бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини олиб боришга келишиб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech