20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18 °C

Мамлакатимизда
1 Апр  2019 991

Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорига биринчи ўринбосар тайинланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ Медет Абдимуратович Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

 

М. Тлеуов 1973 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида туғилган, маълумоти олий.

Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2004 йилда Нукус шахри молия бўлими ҳисобчи эксперти лавозимидан бошлаган.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи  ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар М. Тлеуов Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари – Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларининг қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш мазкур Жамғарманинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech