20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Туризм
17 Окт  2019 699

Сингапурга бормоқчимисиз, олдин маълумотларингизни жўнатинг

Ўзбекистоннинг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси мазкур мамлакат ТИВга таянган ҳолда маълум қиладики, Сингапур Иммиграция ва назорат-ўтиш пунктлари хизмати 2019 йил 14 августдан бошлаб Сингапурга киришни қайд этиш (SG Arrival Card) электрон хизматининг тажриба версиясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилади.

Мазкур дастур Сингапурга келаётган шахслар томонидан мамлакатга келишларидан аввал ўзлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилишлари билан боғлиқ жараённи тезлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастур босқичма-босқич 2021 йилгача амалдаги ҳужжатларни қоғоз шаклида тўлдириш тизими ўрнини эгаллайди.

Сингапурга боришни режалаштираётган чет эл фуқаролари барча мавжуд электрон платформалар орқали мамлакатга келишларидан олдин 14 кун ичида зарур шаклни тўлдиришлари мумкин. Дастур хизматларидан фойдаланиш текин, аммо виза тизими ўрнатилган давлаталарнинг фуқаролари учун виза олиш билан боғлиқ жараённи бекор қилмайди.

Ҳозирда мазкур қулайликдан Сингапурга фақатгина ҳаво транспорти воситасида келувчи шахслар фойдаланишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech