24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Урбанизация
22 Янв  2020 2989

Капитал таъмирлаш ва лойиҳавий таклифлар

21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2020 йилда Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели, Юнусобод ва Яккасарой туманларида амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ва истиқболли лойиҳаларнинг тақдимларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳар бош архитектори, Тошкент шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси, масъул бош бошқармалар мутасаддилари, Бектемир ва Яккасарой туман ҳокимлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Анжуман иштирокчилари 2020 йилда Тошкент шаҳрида иссиқлик тизимини тартибга солиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳақида ахборот ҳамда бошқа лойиҳалар билан танишдилар. Фарғона йўли, А.Дониш ва Янги Сергели кўчаларини капитал таъмирлаш, Сергели тумани кичик саноат зонасида амалга оширилиши кўзда тутилган «Sergeli Industrial Park» лойиҳавий таклифи шулар жумласидандир. Яккасарой КСЗ ҳудудида жойлашган корхоналар қуйидаги шартларда кўчирилади: уларга бепул асосда ер майдони хусусий мулк ҳуқуқи билан берилади ёки маблағлари етарли бўлмаса, уларга керакли иншоотлар қурилиб, 7 йилгача муддатли фоизсиз тўлов асосида тақдим этилади.

Яккасарой кичик саноат ҳудудининг ўрнида эса иккита 50 қаватли осмонўпар бино ва ишбилармонлик маркази қурилади.

Шунингдек Чирчиқ дарёсининг Тошкент шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмини тозалаш ва соҳилларини ободонлаштиришга оид лойиҳа тақдим этилди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 100 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, ҳудуднинг ободонлаштирилиши натижасида бўшайдиган ер майдонининг 245 гектарида Технопарк ҳамда 320 гектарида замонавий бозорлар ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар натижаси жами 160 минг янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech