31 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,1 °C

Бизнес
15 Янв  2020 1041

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигида халқаро инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шунингдек, хорижий инвесторлар ва потенциал савдо ҳамкорлари билан ишлашнинг янги механизмларини муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказилди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/15 январь. Учрашувда АҚШ, Германия, Бельгия, Франция, Сингапур, Жанубий Корея ҳамда Малайзиядаги хорижий ҳамкорлар билан шартномалар ва қўшма ташаббусларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Вазирлик вакилларининг хориждаги вазифаси нафақат жорий лойиҳаларни мониторинг қилиш ва уларни татбиқ этишни қўллаб-қувватлашдан, балки хорижий шериклар билан Ўзбекистонга инвестицияни олиб киришни ошириш ва ташқи бозорларда талаб катта бўлган ички маҳсулотларни экспорт қилишни кўпайтириш бўйича иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини излашдан ҳам иборат экани алоҳида таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech