08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Агросектор
21 Янв  2020 1498

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидиялар берилади

2020 йил 17 январда  ПҚ—4567 сонли «Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Портал pv.uz/Правда Востока/20 января. Қарорга мувофиқ, 2020 йилда янги тутзорлар учун ажратиладиган ер майдонлари белгиланди. Жумладан, жорий йилнинг I чорагида республика бўйича жами 4 985 гектар ер майдони ажратилади.

Шунингдек, ушбу ҳужжат билан 2020–2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш прогноз параметрлари тасдиқланди.

Ҳужжатда белгиланган йилларда жами 12 минг гектардан зиёд майдонда иҳота тутзорлари барпо қилиниши кўзда тутилган.

Қарор билан шунингдек, 2020–2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари ҳам тасдиқланган.

Шунга асосан, жорий йилда республика бўйича жами 21 минг тонна пилла етиштириш назарда тутилган.

Шундай қилиб, 2020 йил 1 февралдан бошлаб:

-пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллон сўмгача;

-майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.

Бундан ташқари, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ҳудудий «Агропилла» МЧЖларига тегишли тутзорлар тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech