08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Молия
21 Фев  2020 2028

«Анор» тезкор тўлов тизими

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юридик шахслар ва якка тадбиркорлар ўртасида пул маблағларини 24/7  (танаффуссиз ва дам олиш кунларисиз) режимида банклараро ўтказиш «Анор» тезкор тўлов тизими  жорий этилган.

«Анор» тизими электрон-рақамли имзони қўллаган ҳолда Web-сервислар технологияси асосида тузилган бўлиб, кечаю-кундуз режимида тўловчиларнинг тўлов йўриқномасига асосан банклараро тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бунда банк хизматини масофадан туриб қўллаш тизимидан фойдаланилади. Шундай қилиб, банк офисига келиш заруратига чек қўйилади.

Мазкур тизимни «Ҳамкорбанк», «Трастбанк», «Ипотекабанк» ва «Туркистонбанк» тижорат банклари иштирок этадиган тест синовидан ўтказиш ташаббуси билан Марказий банк 2019 йил охирида чиққан эди. Синов сифатида қўллаш 2020 йил 18 февралда бошланган. Дастлабки икки кун ичида мазкур тизим орқали умумий қиймати салкам 20 миллиард сўмни ташкил қиладиган мингдан зиёд тўлов амалга оширилган.

Жорий йилнинг февраль-март ойларида «Анор» янги лойиҳасига республиканинг бошқа банкларини ҳам босқичма-босқич улаш режалаштирилган, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech