30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Хавфсизлик
19 Мая  2020 292

Пистирмада қўлга тушган босқинчилар

Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди.

Хўжаобод туманининг Ипакчи маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига 3 нафар номаълум шахс хўжалик пичоғи билан қуролланиб, юзларига ниқоб тақиб олган холда девор ошиб киришган. Лекин улар пистирмадан бехабар эди.

Хўжаобод туман ИИБ ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 17 майдан 18 майга ўтар кечаси туманнинг Ипакчи маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйида тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида 3 нафар номаълум шахс хўжалик пичоғи билан қуролланиб, юзларига ниқоб тақиб олган холда хонадон эгасидан босқинчилик йўли билан пул талаб қилиш мақсадида хонадонга девор ошиш йўли орқали киришган вақтларида пистирмада турган ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида уларнинг Булоқбоши туманида яшовчи 3 нафар фуқаролар эканлиги маълум бўлган. Улардан 3 дона хўжалик пичоғи, 3 дона ниқоблар ҳамда бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддасининг 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланганлар.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech