29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31 °C

Туризм
22 Янв  2020 1504

Регистон бўйлаб тўққиз тилда саёҳат

Самарқанд шаҳрининг қадимий Регистон меъморчилик ансамблига ташриф буюрган сайёҳлар энди кўп тилдаги универсал қурилма «G-7» «HEGNA» аудиогиди хизматидан баҳараманд бўлишлари мумкин.

— Таклиф этилаётган аудиогид сайёҳларга Самарқанднинг энг диққатга сазовор тарихий обидалари ҳақида сайёҳларга дунёнинг тўққиз тилида тўлиқ ахборот бериш имконига эга, — дейди Регистон ансамбли директори ўринбосари Азамат Саматов. — Қурилманинг симсиз қулоқчинлар ва овоз кучайтиргичлари билан жиҳозланиши унга меъморий мажмуанинг якка меҳмонларига ҳам, сайёҳларнинг кичик гуруҳларига ҳам хизмат кўрсата олиш имконини беради. Аудиогид дастурига жойлаштирилган матнлар малакали тарихчилар ва ўрта аср меъморчилиги бўйича соха мутахассислари томонидан тайёрланган.

Бутун дунёдаги аудиогидлар кўпроқ мустақил саёҳат қилмоқчи бўлган якка сайёҳлар томонидан қўлланилади. Ундай технология сайёҳларга объект ҳақида маълумотни максимал даражадаги қулай вақт оралиғида олиш имконини беради.

— Ўзбекистонда сайёҳлар оқимининг ўсишини инобатга оладиган бўлсак, республиканинг тарихий диққатга сазовор жойларида аудиогид хизматининг жорий этилиши жуда долзраб, — дейди япониялик сайёҳ Каванаби Сан. — Бу туризм маҳсулотларининг жозибадорлигини оширади.

Ушбу хизмат туридан қадимий шаҳримизда яна Самарқанднинг шаклланиш тарихи музейи — «Афросиёб»да ҳам фойдаланиш мумкин, дея хабар беради samtur.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech