15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Хавфсизлик
16 Июл  2020 708

Сергели туманида автомобиль нима учун ёниб кетган?

Сергели туманидаги ҳодиса юзасидан интернетда видео хабари тарқатилган. Воқеа аслида қандай бўлган?

16 июль куни тахминан соат 09.39 да Шокирариқ кўчасида қурилаётган бино рўпарасида Сувсоз ДУК ҳузуридаги канализация бошқармасига тегишли «Ticо» русумли автомобилида ёнғин юзага келган. Воқеа жойига ФВВ Тошкент шаҳар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари чақирилди.

Автомобиль ҳайдовчиси – 45 ёшли Илҳомга зиён етмади. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади. Ёнғиннинг тахминий сабаби: ёнилғи насосининг носозлиги, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech