20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Транспорт
25 Июл  2019 640

“Тулпар-Талъго” поездининг чипталарига чегирмалар жорий қилинади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Қазақстан темир жоли” миллий компанияси” АЖга қарашли “Пассажирские перевозки” АЖ раҳбарияти иштирокида ўзаро чипталар нархини пасайтириш масаласи бўйича музокара ўтказилди.

Унга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб “Қазақстан темир жоли” миллий компанияси” АЖ томонидан №001/002 сонли Тошкент – Олмаота – Тошкент йўналишидаги тезюрар “Тулпар-Талъго” поездининг чипталарига белгиланган тариф баҳосига қўшимча чегирмалар берилишига қарор қилинди. 

Хусусан, мазкур йўналишга поезд жўнашидан 0-5 кун олдин чипта харид қилинса СВ ҳамда купе туридаги вагонларга – 25 фоиз, ўриндиқли вагонларга – 15 фоиз, қўшимча йиғимларга – 53 фоизли чегирма берилади. 

Шунингдек, яқин кунларда №001/002 сонли тезюрар “Тулпар – Талъго” поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech