24 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9 °C

Мамлакатимизда
18 Сен  2019 654

Божхона институти курсантларини пахтага жалб қилиш бўйича тилхат олинмаган

Жорий йил 10 сентябрь куни айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантларидан пахта йиғим-терим мавсумига кўнгилли асосда жалб этиш бўйича тилхатлар олинганлиги тўғрисида асоссиз ва сохта маълумотлар тарқатилган, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Бугунги кунда Божхона институтида ўқув жараёни тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режа асосида узилишларсиз давом этмоқда. Институт курсантларини пахта йиғим-терим мавсумига жалб этиш бўйича бирор бир буйруқ қабул қилинмаган. Барча шахсий таркиб ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech