25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Хавфсизлик
10 Фев  2020 463

Польшада Ўзбекистон фуқаролари ноқонунйи ишга жалб қилинган

Польшада хорижий меҳнат мигрантлари учун ноқонуний ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинган.

Polskie Radio портали хабар беришича ушбу тўрт нафар қўлга олинган шахслар украиналик, озарбайжонлик ва польшалик фуқаролар бўлган.
Мазкур жиноий гуруҳ Озарбайжон, Россия, Грузия, Украина, Туркия, Покистон, Эрон, Ироқ ва Қозоғистондан, шунингдек Ўзбекистондан ҳам 500 дан ортиқ фуқароларга пул эвазига қалбаки фирмалар орқали Польша ва Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ҳудудида бўлиш ва ишлашга рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрлаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий гуруҳни қўлга олиш жараёнида улар яшаган квартира ва фаолият юритган офисларда кўплаб ҳужжатлар, электрон воситалар, шунингдек, умумий миқдори 120 минг доллар қийматидаги автомобиллар, электрон жиҳозлар мусодара қилинган, дея хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech