18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Хавфсизлик
7 Фев  2019 1340

Пора билан қутилмоқчи эди бўлмади

Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси С.Д. туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Унинг маълум қилишича, 4 февраль куни “Ширинбулоқ” ЙПХ масканида Хоразм вилояти Гурлан туманида яшовчи, Ғайрат Худойберганов бошқарувидаги “Исузу”  юк автомашинаси  юкхонасидан Хоразм вилояти Гурлан тумани “Сохтиён” МФЙда яшовчи Р.Б.га тегишли 150 қоп аммиакли селитра минерал ўғит маҳсулоти борлиги аниқланган, Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориш жараёнида Р.Б. автомашинани мусодара қилмаслик ва ишни унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига ходимга пора сифатида 4 млн. сўм пулни таклиф этган. Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик бошқармаси ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида Р.Б. пора сифатида 3 млн. 819 минг сўм пулни ходимнинг хизмат хонасида унга бераётган вақтда ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech