11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
25 Мая  2020 654

Рўйхатга қўйиш соддалаштирилди

Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди.

2020 йил 22 майда Ҳукуматнинг 320-сонли “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Президентнинг ПФ-5984-сон Фармони (https://t.me/huquqiyaxborot/6996) билан доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш бўйича қатор янги тартиботлар белгиланган эди.

Шунга кўра, Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Қарорга кўра, прописка қилиш тартибига оид амалдаги низом 2020 йил 1 сентябрга қадар амал қилади (низомнинг 66-67-бандлари мазкур қарор эълон қилинган кундан кучини йўқотади).

Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (2020 йил 1 сентябрдан кучга киради).

Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

ДХМлар ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг(https://www.lex.uz/docs/1869805)1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Доимий рўйхатга олиш учун ариза берувчи МваФРБгамурожаат қилади ва белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.

Фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

Мурожаат қилинган куннинг ўзида фуқаронинг паспортига аввалги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.

Яъни, рўйхатга олишни расмийлаштириш учун 1 кун талаб этилади (ҳозирда 3 кун), деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech