19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,5 °C

Мамлакатимизда
17 Июн  2019 872

Пойтахтдаги бекатларда электрон таблолар яна ишлай бошлади

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий автобус бекатларида LED русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди. 

Жамият матбуот хизматининг маълум қилишича, шунингдек, TashBus мобил дастурининг қайта ишланган версияси ҳам ишга туширилмоқда. Эндиликда дастур Android ва iOS операцион тизимларида ҳам ишлайди. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади. 

Электрон ахборот таблоси 24 соат ишлайди, автобусларни бекатларга жадвал бўйича келиши соат 6:00 дан 23:00 гача маълумот тақдим этилиб туради. Шунингдек, таблодан автобус йўналиш рақами, бекат номи, ўтаётган йўналишли автобусларни неча дақиқада келиши, валюта курси, Тошкент шаҳридаги об-ҳаво бўйича маълумотларни билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт бекатларида таблоларни ўрнатиш 2016 йилнинг декабрида бошланганди. Маълум муддат давомида дастур ва таблолар фаолияти тўхтаб қолиб, йўловчилар учун ноқулайликлар туғдираётганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech