09 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,6 °C

Спорт
14 Мая  2019 995

Пойтахтимизда “Сен учун югураман!” хайрия марафони ўтказилади

2019 йилнинг 18 май куни соат 10:00дан 13:00гача Бобур номидаги марказий экобоғда “Сен учун югураман!” хайрия марафони ўтказилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур марафон саломатлигида муаммоси бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ниятида ташкил этилмоқда. Тадбир “Сен учун югураман!” дея номланиши ҳам бежиз эмас. Унда 200 нафар иштирокчи югуриш имкониятига эга бўлмаган ўғил-қизлар учун 7 километр масофага югуришади.

Хайрия тадбирида йиғилган маблағлар бемор болаларни даволашга йўналтирилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Эзгу амал”  жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбир давомида эстрада хонандалари ижросидаги концерт ва болалар учун маҳорат дарси ҳам ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech