21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Транспорт
9 Сен  2019 328

Пойхтахт йўлларида электробус ҳаракатлана бошлади

“Тошшаҳартрансхизмат АЖ ва Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси ўртасидаги ўзаро меморандумга асосан пойтахт жамоат транспорти ҳаракат таркибида электробусларни синов тариқасида юргизиш мақсадида бир дона ана шу турдаги транспорт воситаси Тошкент шаҳрига келтирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг хабарига кўра ушбу транспорт воситаси пойтахт йўлларига олиб чиқилди. Электробус қатнови шаҳар марказида амалга оширилади.

Электробаснинг техник имкониятларини ўрганиш, шунга мувофиқ бириктириладиган йўналишни белгилаш мақсадида Белорусь ҳамда жамият мутахассислари илк кузатувни амалга оширдилар.

 Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробус бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech