23 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Хавфсизлик
26 Авг  2019 651

Бектемирдаги АГТКШда ёнғин содир бўлди, юк машинаси жиддий зарар кўрган

25 август куни соат 19:11 да Тошкент шаҳри Бектемир тумани Охангарон шох кўчасида жойлашган “Гулсара Люкс” МЧЖга қарашли Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар соат 19:15 да етиб борган ва ёнғин соат 19:24 да бартараф этилган. Ёнғинни кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Ёнғин оқибатида АГТКШ ҳудудида “ЗИЛ” русумли юк автомобилининг мотор ва салон қисмлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech