21 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,5 °C

Мамлакатимизда
23 Янв  2020 756

Тожикистон ҳукумати ўзбек-тожик қўшма корхонасига янги солиқ имтиёзлари тақдим этди

«Артель Авеста Электроникс» қўшма корхонаси беш йил муддатга ҚҚС, фойдадан солиқ ва божхона божларидан озод этилди.

Портал pv.uz/Правда Востока/23 января. Тожикистон ҳукумати, Тожикистоннинг «Авесто групп» МЧЖ корхонаси ва Ўзбекистоннинг «Artel Engineering and Management» МЧЖ корхоналари ўртасида майиший техника буюмлари ишлаб чиқариш бўйича инвестицион келишув ратификация қилинган.

Тожикистон Давлат мулк қўмитаси раҳбари Фарух Ҳамралиевнинг сўзларга қараганда, янги ҚКнинг қиймати 10 миллион долларга тенг. Уни тўлиқ бунёд этиб, жиҳозлаш учун эса ҳар иккала томон 5 миллион доллардан маблағ ажратган.

Тожикистон ҳукумати корхонани қўшимча қиймат солиғи, фойда солиғи, шунингдек божхона божлари тўловидан яқин беш йил муддатга озод этишни зиммасига олган.

Янги ҚКнинг иш бошлаши учун ҳамма нарса тайёр. Тожикистонлик мутахассислар «Artel Engineering and Management»нинг Тошкентдаги офисида зарур тайёргарликдан ўтиб бўлдилар.

ҚК майиший чангютгичлар ва сув иситкичларни энг яқин байрам — Наврўз айёми арафасида чиқармоқчи. Йил охирига келиб эса — телевизор ва кир ювиш машиналарини ишлаб чиқарила бошланади.

Тожикистон бозорини қамраб олишдан ташқари махсулотни Афғонистон ва Покистонга экспорт қилиш мўлжалланяпти, деб хабар беради ASIA-Plus.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech