03 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,3 °C

Халқаро ҳамкорлик
19 Дек  2019 1182

Ўзбекистон санъат музейини ривожлантиришнинг янги концепцияси тақдим этилди

Токио шаҳрида дунёга машҳур япониялик архитектор Тадао Андо Ўзбекистон давлат санъат музейини ривожлантириш конепциясига доир таклифларини тақдим этди.

Маълумки, пойтахтимиздаги музейни комплекс реконструкция ва модернизация қилиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Япониялик архитектор Тадао Андо шулар жумласидан.

Учрашувда меъмор томонидан Венадаги "Альбертина" музейи директори Клаус Шрёдер ва "Альтернатив Вельт" компанияси президенти Адриан Барсан билан ҳамкорликда тайёрланган тақдимот намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳани музей ишининг замонавий талаблари ва меъморчиликдаги илғор ечимларни ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech