28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,8 °C

Ташвишли хабар
7 Фев  2020 1881

Қўнғирот авлодига таалуқли тарихий тангалар сақлаб қолинди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ноёб тарихий қимматбаҳо буюмларнинг юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.

Нукус халқаро аэропортида божхоначиларнинг эътиборини чет элга учиб кетаётган йўловчи — фуқаро М.Б.нинг асабий ҳолати ўзига тортди.
Ўрнатилган тартиб бўйича ўтказилган божхона кўриги давомида фуқарога тегишли йўл халтасида бекитилган, шунингдек божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда ҳам эълон қилинмаган мис рангидаги металдан зарб қилинган 10 дона қадимги тангалар топилган.
Олиб борилган экспертиза хулосасига кўра, араб ёзуви битилган топилган тангалар XIX асрнинг иккинчи ярмига таалуқли эканлиги, ҳамда Хоразмдаги Қўнғирот уруғига тегишли эканлиги маълум бўлган.
Экспертизадан ўтказилган тангалар Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти музейи фондига топширилади.
Ҳозирги вақтда аниқланган қоидабузарлик факти бўйича божхона текшируви ўтказилмоқда, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech