19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Ҳукумат
26 Июл  2019 869

Президент фермерлар билан суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди

– Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд, ҳар бир соҳада имкониятлар бор. Қишлоқ хўжалигида – янги технологияларни жорий қилиб, ҳосилдорликни ошириш, хомашёни қайта ишлаш. Қайта ишлаш бўлса, даромад, иш ўрни кўпаяди, –деди Президент.

Пахтачилик ва чорвачиликка ихтисослашган мазкур фермер хўжалигининг майдони 1 минг 360 гектар. Ғўзани томчилатиб суғориш жорий этилган.

Давлат раҳбари қолган хўжалик ва кластерлар ерини ҳам томчилатиб суғоришга ўтказиш, ҳосилдорлик паст майдонларда ғаллани қисқартириб, даромади ундан юқори мева-сабзавотлар экиш, фермер ва кластерлар учун минитехнологиялар етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech