14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Мамлакатимизда
27 Июн  2019 730

Президент мактаблари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (526-сон, 25.06.2019 й.) билан Президент мактаблари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Низом билан Президент мактабларининг мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Хусусан, ушбу мактабларнинг асосий мақсади маънан етук ва интеллектуал баркамол авлодни шакллантиришдан иборат.

Президент мактабларининг 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Мазкур имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганларга етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имконини берадиган халқаро диплом берилади.

Президент мактабларига 4-синф (биринчи ўқув йилида 4–9-синфлар) битирувчилари орасидан қобилиятли ва иқтидорли (баҳолар табели асосида тегишли STEAM фанлари – математика, биология (табиатшунослик), информатика ва ахборот технологиялари, физика, алгебра, геометрия, кимё – бўйича аъло баҳога тугатган)   ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Қабул бошланишидан камида 10 кун олдин эълон қилинади.

Ҳужжатлар бевосита қабул комиссиясига ёки электрон шаклда ҳам топширилиши мумкин.

- Имтиҳонлар икки босқичда ўтказилади:

- 1-босқич – математика фанидан 30 та тест;

- 2-босқич – ахборотни таҳлил ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича – 16 та масала;

- мантиқ элементлари бўлган математика фанидан – 24 та масала;

- инглиз тилидан – 55 та тест.

Имтиҳон натижалари Халқ таълими вазирлигининг ва Президент мактабларининг расмий веб-сайтига имтиҳондан сўнг 30 кун мобайнида жойлаштирилади.

Шунингдек, низом билан Президент мактабларига ходимларни қабул қилиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech