22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,6 °C

Ҳукумат
31 Авг  2019 2624
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Президент Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган байрам тадбирлари бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган, халқимиз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлган Мустақиллик байрамига ҳамма жойда катта тайёргарлик кўрилган. Пойтахтимиздаги тантанали тадбир бугун  “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech