19 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Халқаро муносабатлар
13 Дек  2019 652
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Каетана де Зулуэта Оутрамни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан ЕХҲТ ва унинг тузилмалари ўртасидаги конструктив ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Бугунги кунда ташкилот Бош котиби Томас Гремингернинг мамлакатимизга ташрифи якунида қабул қилинган ЕХҲТ билан шерикликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси” амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ташкилотнинг Парламент Ассамблеясидаги иштирокини тиклади. ЕХҲТ юртимиздаги парламент сайловларига 1999 йилдан буён илк бор тўлақонли миссияни жўнатди.

Бугунги учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари хусусида батафсил фикр алмашилди, миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, сайлов ва бошқа соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

ЕХҲТ ДИИҲБ Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул ҳамда мамлакатимиз ЕХҲТ билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Каетана де Зулуэта Ўзбекистондаги сайловлар мутлақо янги сиёсий муҳитда, салмоқли даражада такомиллаштирилган ҳуқуқий нормалар асосида ўтаётгани, шу сабабли ДИИҲБ сайлов жараёнларини катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech