03 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Мамлакатимизда
20 Мар  2020 299

Президентдан мотивация

Халқимизга, миллатимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишда чинакам намунадир.

Одатда эрталаб уйқудан туришим билан қаҳва ичаман. Бугун эса ошхонага чиқишга ҳам улгурмадим: телефоним кетма-кет жиринглашни бошлади. Озгина иккиланиб телефонни кўтардим.

 «Бугун соат 15:30да Президентимиз видеоселектор йиғилишини ўтказадилар, кечикмай келинг», деди суҳбатдошим жиддий оҳангда.

Уйқу аралаш яхши англолмадим ва сўрадим: «Президент Администрацияси биносидами?».

 «Ҳа», деди ўша жиддий овоз.

Негадир хавотирим ошди ва яна савол беришга ўтдим. «Ахир бутун дунёда коронавирус бўйича ташвишли хабарлар тарқалиб ётган бўлса, бу Президент учун хавфли-ку?!», дедим қайғуриб...

 «Чунки бошқа давлатлар раҳбарлари шу кунлар бевосита мулоқотларни чекладилар».

 «Кун тартибида муҳим масалаларбор. Шулар муҳокама қилинади»,деди яна ўша жиддий овоз.

 «Тушундим», дедим ва телефон тугмасини босдим. Сўнг мажлисга тайёргарликкўришни бошладим.

Президент Администрацияси биносига барвақт бордим. Хавотирларим мутлақо асоссиз эканлигини кўрдим. Бу ерда ҳаммаси батартиб: иситма борми, йўқми шифокорлар ҳаммани доимий назорат қилиб турибди. Қўл бериб ҳеч ким кўришмаяпти, бактерияларга қарши антисептик воситалар бемалол, ниқоблар бериляпти.

Чамаси 15:40да кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев юзга яқин одам ўтирган залга кириб келди, саломлашиб, ўтиринглар, деди.

Тожсимонвирус ва унинг оқибатлари ҳақида анча ва батафсил тўхталиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари шошмай, бу муаммони ечимлари тўғрисида гапирди. Сўнг маҳалла ва оила муаммолари, янги ташкил этилган вазирликтизимини яратиш ҳақидаги масалалар муҳокама этилди.

Аммо, мени ёзишга ундаган жиҳатлар бошқа...

Йиғилишда ўтириб жуда кўп нарсаларни ўйладим. Сиёсатшунос сифатида яқин 30 йилдаги мажлислар ва раҳбарларни таққослаб кўрдим.

Ўтган асрнинг 90-йилларидан бери катта сиёсатни “ичкарисидан” кўрган ва узоқ йиллар Президент матбуот хизматида ишлаганим учун кўплаб мажлисларда қатнашганман. Хориждаги олий даражадаги саммиту, вилоят ва туманлар, энг чекка қишлоқларгача бўлган ташрифлар иштирокчиси ўлароқ ўз фикримни айтгим келди.

Сиёсатшунослик объекти ва субъектлари ҳаракати олимлар кузатуви учун жудаям муҳим, айниқса амалий politics ва political science учун.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг мен билган бошқа буюк сиёсатчилардан, ўзимиздаги олдинги давлат раҳбарларидан фарқи шундаки, ёнидаги одамнинг лавозимидан қатъий назар — у вилоят ҳокими бўладими, туман раҳбари ёки оддий фуқароми уларни диққат билан тинглайди. Асло уларнинг гапини бўлмайди, тўхтатмайди. Бу муҳим жиҳат, гарчи биринчи қарашда бундай туюлмаса-да. Агар шу масала бўйича саволи бўлса суҳбатдошининг гапи тугагандан сўнг беради. Ҳар бир туман, қишлоқдаги вазият, одамлар ташвиши билан обдон қизиқади. Қандай ёрдам бериш кераклиги ҳақида бирга бош қотиради. Раҳбаримиз суҳбатдоши сўзларини тинг­лар экан, теран нигоҳ, ўткир назар билан шу масаланинг, шу ҳудуднинг ич-ичига кириб кетади.

Ўзбекистон катта давлат. Вилоят, туман, маҳалла ва қишлоқлари бисёр мамлакат. Шавкат Миромонович ҳар бир туманнинг паспортини, баланд-пастларини ҳам яхши билади: у ернинг ўзига хос жиҳатлари, қишлоғу маҳаллалар кайвониларининг исми, шарифигача билади. Ҳар бири бўйича ўзига ҳос маслаҳат бера олади. Шу билан бирга муаммо ечимининг калитини айта оладиган ШАХС кўринади кўз олдингизда. Бугун ҳар бир мамлакат раҳбари ҳам деярли ойда бир неча марта ўз вилоят раҳбари ва фаоллари билан мулоқот қила олмайди.

Яна бир муҳим жиҳат: Осиё ё Шарқ деганда одатда раҳбар олдида қўл остидагиларнинг кўзини бир нуқтага тикиб, бош эгиб ийманиб туриши гавдаланган бўлса, бугун бизда мутлақо бошқача ҳолат. Президентимиз хоҳ Бош вазир бўладими, ҳокиму вазирми ёки оддий деҳқонми у билан ўз соҳасининг ноёб мутахассиси сифатида самимий суҳбатлашади.

Шуларни кўриб, билиб турганингдан кейин Янги Ўзбекистонда Президентимиз командасида битта мақсад сари дадил ва садоқат билан қадам ташлагиси келади одамнинг. Зеро, бугун Президент олиб бораётган ислоҳотлар фақат раҳбарлар онгида эмас, оддий одамлар қалбида унмоқда. Бугунги раҳбар аввалги даврдагидек “катта машина”нинг кичик бир мурвати эмас, аксинча, бугунги раҳбар ШАХСдир. Тарихни эса шахслар яратади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва фаолиятида шундай тамойил устувор: халқимизга, миллатимизга садоқат ва фидойилик билан хизмат қилиш!

Шерзод Қудратхўжаев,
сиёсатшунос

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech