19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Мамлакатимизда
1 Фев  2019 1637

Адлия вазирлиги ҳузурида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди

Адлия вазирлиги ҳузуридаги энг янги IТ-технологиялари ва рақамли  ускуналар билан жиҳозланган Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази фаолиятини бошлади.

Марказда махсус декорацияли ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бир нечта студия фаолият олиб боради. Бу ерда ток-шоу ва турли форматдаги дастурларни суратга олиш мумкин.

Оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилиш, жумладан юзма-юз интерактив учрашувлар, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун махсус медиа майдончалар яратилган.

Марказни техник жиҳатдан жиҳозлаш — LED-экранлар, камералар, ёритгичлар, кўп функцияли овоз ёзиш тизими ва бошқа аппаратура жамоага энг дадил медиа лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан ҳужжатли фильмларни суратга олиш имконини беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech