26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Мамлакатимизда
18 Янв  2019 1315

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури қабул қилинди.

 

Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий сектор ва хавфсизликни мустаҳкамлаш назарда тутилган.

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Эксперт кенгаши ташкил этилади. Бу бўғин мутахассислари соҳаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан, инвестицияларни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва ғоялар беради.  Кенгаш таркиби ва Низоми икки ой ичида тасдиқланади, масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги.
  • 2019 йил 1 июнга қадар ўрта муддатли истиқболдаги инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади.
  • Эълон қилинган капитали 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида бўлган яна бир янги Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаситашкил этилади.
  • 2019 йил 1 мартдан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари ва уларнинг оила аъзолари учун муддатини мамлакатдан чиқмасдан узайтириш имконияти бўлган, амал қилиш муддати уч йилни ташкил қиладиган «инвестиция визаси»жорий этилади.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларининг вакант лавозимларини қисқартириш ҳисобидан 5 та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш шўъбасини ташкил этиш белгиланган.
  • «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатини ташкил этишга қарор қилинди.У халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик учун масъул. Ҳаракат Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ва таклифлар киритиб боради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech