02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
17 Фев  2020 889

Пробация хизмати тизими такомиллашмоқда

2020 йил 14 февралда Ҳукуматниг 84-сонли «Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шунингдек, юридик йўналишдаги ОТМлар таълим дастурларига назорат остидагиларнинг психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилади ҳамда тегишли ОТМларда психология йўналишида таълим олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади.

Қарор билан 2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси ҳамда ҳамкорликдаги фаолият механизми тасдиқланди, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech