22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Транспорт
20 Июл  2020 706

Автомашинангизни қийналмай сотишингиз учун

UzAuto Motors Service & Trade-In Center барча хоҳловчилар учун минилган автомобиллар бозорини очади

Сершовқин, кетингиздан қолмайдиган сотувчиларга тўла автобозорни, автосервис, нотариус ва ДЙҲХБ ўртасидаги чексиз қатновларни унутинг.

Марказ қошида минилган автомобиллар савдо майдончаси очилди, унда исталган автоҳаваскор ҳафтада 7 кун ўзининг юрган автомобилини сотувга БEПУЛ қўйиши ёки ўзи учун зарур автомобилни танлаши мумкин.

Бунинг учун автомобилни UzAuto Motors Service & Trade-In Centerга олиб келиш, 172 та нуқта бўйича автомобиль диагностикасини ўтказиш ва махсус стикерни олиш, автомобилни сақлашга топшириш шартномасини тузиш ва ўз контактларини қолдириш кифоя. Автомобиль сотувчиси доим у ерда бўлишига ҳожат йўқ – марказ менежерларининг ўзлари потенциал харидорларни автомобиль билан таништирадилар ва зарур бўлса, авто эгасини чақирадилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech