19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Биласизми?
18 Янв  2019 1582

Марк Цукерберг лойиҳасини ОАВ қўллаб-қувватламоқда

«Фейсбук» 300 миллион долларлик сармоя киритиб, бу билан журналистика ташкилотларини қўллаб-қувватламоқчи, дея хабар тарқатади Reuters.

Бу ерда гап Америкадаги локал ҳамжамиятлар ҳақида кетмоқда. Уларга контентларнинг янги турларини яратиш, ходимлар ёллаш ва бизнес-моделлар ишлаб чиқишда ёрдам берилади.

Маблағлар эса Пулитцер маркази, «Local Media Association», «Local Media Consortium» ва бошқаларга йўналтирилади.

Ушбу қадамни амалга оширишда аҳолининг фикрларига таянилган. Маълум бўлишича, аксарият инсонларга маҳаллий янгиликлар қизиқарли экан.

2018 йилнинг март ойида «Google» компанияси мазкур соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш режаси ҳақида маълум қилганди. Унинг «Google News Initiative» лойиҳаси сифатли журналистикани қўллаб-қувватлаш, ОАВ бизнес-моделларини ривожлантириш ва сохта ҳамда уйдирма янгиликларга қарши курашиш учун платформа сифатида келтирилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech